Юрак-бағри бутун

4 000 сум
Ушбу сайёра менга ёқмади. Бу ерда қандайдир бир нохушлик содир бўладигандек туюларди.

Қаёқдан ҳам рози бўлдим, бу коинот сафарига. Ўзи, бу ерга оёғим унчалик  тортмаганди. Лекин, бир дунё пул топасан, у – қолган умрингга бемалол етади, ишламасдан ялло қилиб юрасан, деб менинг бошимни айлантиришди.

Ҳақиқатдан ҳам, атрофимда бундай, яъни бир мартагина номаълум сайёрани тадқиқ этишда қатнашиб, эсон-омон уйига қайтиб келаётган ва мўмайгина пул ишлаб олаётган кимсалар бор эди.