Хужастанинг ишқи бир аслзодага тушгани ҳақидаги қисса

3 000 сум
Сунбулсоч Хужастанинг тун ва кунлари шу алпозда ўта бошлабди. Кунлардан бир кун Хужаста ўзига оро бериб, нафис ипакдан тикилган оҳорли либос кийиб, эрининг данғиллама кошонасидаги кўшкнинг иккинчи қаватига чиқибди-да, кўнглимни бир оз юпатай, деб болохонанинг айвонидан туриб ўтган-кетган одамларни томоша қила бошлабди.

Шу пайт кўчадан бир басавлат аслзода йигит от миниб ўтиб кетаётган экан. Унинг кўзи ҳашаматли кўшк болохонасида атрофни томоша қилиб турган ҳусну латофатда тенги йўқ маҳвашга тушиб-ю, соҳибжамолнинг қувваи кўрки жозибасига дош бера олмай, ишқ дардида ёна бошлабди. Хужаста ҳам йигитнинг чеҳрасига маҳлиё бўлиб унга меҳрли назар қилиб, жилмайибди.