Тўтинома

5 500 сум
“Тўтинома” асари 1320 йили форс тилида яратилган насрий дидактик асардир. Мазкур асар муаллифи – келиб чиқиши Қашқадарёнинг ҳозирги Насаф шаҳридан бўлган XIV асрда Ҳиндистонда яшаб ижод қилган машҳур табиб ва ёзувчи Зиёвуддин Нахшабийдир.

Шарқнинг машҳур асари ҳисобланган “Тўтинома” китоби асрлар давомида кўплаб тилларга, жумладан Ҳиндистоннинг шимолида жуда кенг тарқалган урду тилига ҳам таржима қилинган. Ана шундай таржималардан бири Ҳиндистон шаҳаншоҳи Буюк Акбарнинг бош вазири, “Акбарнома” асарининг муаллифи Абу Фазл Алломий томонидан тахминан 1580 йили амалга оширилган.

1801 йили  эса “Тўтинома” китоби банораслик Ҳайдар Бахш Ҳайдарий томонидан ўз замонасига мослаб урду тилига ўгирилган. 1875 йили “Тўтинома” ҳинд ноширлари томонидан Зиёвуддин Нахшабий ва Хайдар Бахш Хайдарий муаллифлигида яратилган асар сифатида китобхонларга тақдим этилган.

Асарнинг бош ғояси вафо ва садоқат, ҳаё ва андишалилик, адолат ва ҳалоллик, одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш ва олижаноблик бўлиб тўтининг барча ҳикоя ва қиссалари шу ғояни асослаш, исботлашга қаратилган.