Служба поддержки
Заказать обратный звонокСан-Педролик йиртқич
4 000 сум
Шаррос қуяётган ёмғир остида қарийб икки милча юргач, ёғочдан ишланган баланд нақшинкор дарвоза олдига етиб келдик. Дарвоза ортида зулмат босган арғувонли хиёбон ястаниб ётар ва унинг ниҳоясидаги иморат базўр кўриниб турарди. Дарахтзорнинг осилиб тушган шохлари тагидан ўтган эгри-бугри зим-зиё йўлак бўйлаб ҳайбатли бинонинг асосий эшигига етиб келдик. Эшикнинг чап томонидаги деразаларнинг биридан хира нур таралиб турарди.