Служба поддержки
Заказать обратный звонокСанбуҳапурам маликаси
Бесплатно
Скачать
Қадим замонларда, Ҳиндистоннинг жанубидаги Санбуҳапурам давлатининг шавкати гуркираган даврларда, бир маҳарожа яшаб ўтган экан. Буюк маҳарожанинг бири-биридан гўзал икки қизи бўлиб, иккаласи ҳам муқаддас шамчироқлар ҳаққига адо этилган ибодат маросимларидан сўнг туғилгани боис каттасига Тунгавилякку, яъни “Сўнмас шамчироқ”, кичигига Куттувилякку яъни “Шамдондаги шамчироқ”, деб исм қўйилган экан.
Тўнғич қизи ўн еттига ва кичиги ўн олти ёшга кирганда маҳарожа уларни куёвга беришга қарор қилибди. Тунгавиляккунинг эри – қўшни давлат рожасининг ўғли бўлиб, у ичкуёв сифатида маҳарожа саройида яшабди. Кенжа қизи Куттувиляккунинг эри, яъни, яна бир бошқа қўшни давлат рожасининг ёлғиз ўғли эса никоҳ удумларини ўтказибоқ, дунёни кезиш мақсадида кемага ўтириб, узоқ саёҳатга жўнаб кетибди.