Қурб

6 000 сум
Асардан парча ...

Одамзот кўп нарсаларни чакки ўйлайди. Мисол учун, гоҳо у мени киши кўнглига даҳл қилолмайди, дея хаёл қилади. Ўв-в, нақадар калтафаҳмсан, одамзот!

Агар заррача ақлинг бўлганида, шуурингга, кўнглингга даҳл қилмай, ғулғула солмай туриб, йўлдан оздириш мумкин эмаслигини тушуниб етардинг.

Зеро, сендаги нафс аталмиш юҳо бор экан, қалбингни мислсиз ҳирсга, шақоватга тўлдириб, хону-монингга ўт қўяман ва томирларингда оққан қонингнинг ҳар томчисида яшайман, яшайвераман.