Служба поддержки
Заказать обратный звонокҚора полковник
9 500 сум
Баъзан хотираларим аро изғиб юрган мавҳум сояларни, киши илғамас нигоҳларни ҳис этаяпман, аллақандай сирли шивирларни эшитаяпман.
Охир-оқибат, “Изингга ваҳший тушса қутулмоқнинг бирдан-бир йўли у билан рўбарў келишдир” деган одатий ақидамга амал қилиб, узлатга чекиндим, хотиралар билан юзма-юз бўлишга қарор қилдим...
Улар жуда қўрқинчли, тафсилотлари баъзан ваҳимали эди. Шу боис тасаввурларимни бошқачароқ чизгиларда бермоқчиман. Сабаби, воқеаларни аслича баён этсам, айрим кишилар “Бўлиши мумкин эмас, одамзод қўлидан бундай ваҳшийлик келмайди” деган фикрда, ишонмасликлари мумкин.
Гарчи улар зоҳиран сиз билан бизга ўхшашса-да, ботинан одам боласи эмасдилар. Улар зимистон маликалари ва зулмат князларининг зурриётлари, ёвузлик қароргоҳининг лашкарлари эди...
...Ўтмиш сари қанот қоққан хаёлларим ўша замон хотираларини олиб қайтдилар. Улар самони тутган уммондай ёпирилиб, мени ғарқ этдилар.