«Ойжамол» чойхонаси ёхуд қиморбозлар

6 000 сум
Пештоқига “КПССга шон-шарафлар!” деб ёзилган бино ёқасидаги йўл четида турган оқ рангли, янгигина "Жигули"га бир йигитча яқинлашди. Салонга оҳиста назар ташлади. Ичида хеч ким йўқ, эшиклар берк. Атрофга аланглади – ҳамма ўзи билан ўзи овора. Шартта машина олдига келди ва қўлидаги зангламас пўлатдан ясалган ясси узун чизғични олд эшиги ойнаси ёнидан пастга, қулфмеханизмлари томон аниқлик билан йўналтирди. Эшик шиқ этиб очилди.

Йигитча ҳайдовчи ўриндиғига жойлашди. Руль қулфланган экан. Уни катта куч билан кескин бурди. Қулф дош беролмади, синди. Энди ўт олдириши керак. Чўнтагидан бурагич чиқарди-да, энгашиб олиб руль тагидаги пластмасса қопқоқни ечиб ташлади. Бунга ўн секунд кетди. Моторни ўт олдирувчи симларни топиш жуда осон, бунга роса ўрганган. Машина янги эмасми, икки сим учлари бир-бирига теккизилиши биланоқ мотор бир маромда ғириллаб ишлай бошлади. Ўғри йигитча ҳаялламай "Жигули"ни теп-текис равон йўлда ўқдай учириб кўздан ғойиб бўлди.