Муваффақият қозониш дастури

3 500 сум
Муваффақият қозониш, гуллаб-яшнаш ва бадавлатлик даражасини ҳар ким ҳар хил тасаввур қилади. Ёш болага йигирма доллар қувонч келтирса, каттароқлар юз – икки юз минг долларни орзу қиладилар. Айримларга эса фақат бир миллион керак. Инсон тўқ-фаровон яшаш майдонига қадам ташлашидан аввал, ўз онгини шундай ҳаёт кечиришга мослаштириши шарт.  Ана шунда муваффақиятлар оқими аста-секин келишни бошлайди.

Биринчи қадам сифатида, сиз ўз онгингизни камбағалликка ғарқ бўлган кимсалар дунёқарашидан халос этинг. Онгингиз, бутун борлиғингиз “Мен муҳтожликка маҳкумман, шунинг учун кўрпамга қараб оёқ узатишим шарт...” деган фикрни таг-томири билан суғуриб ташлаб, уни борса-келмасга улоқтириб юборсин. Ва ўзингиз томон янги-янги муваффақиятлар келаётганини тасаввур қилинг, ҳамда бунга чин дилдан ишонинг. Яъни, онгингизни, жамики фикрларингизни муваффақият қозониш йўлига солинг.