Служба поддержки
Заказать обратный звонокЖодугар ёхуд минг йиллик ҳаёт
5 000 сум
…Агар ўша куни шамоллаб қолганимда ёки бўлмаса йўлда бирор ҳодиса юз бериб ишимга бора олмаганимда буларнинг барчаси содир бўлмас эдими? Мен Уни учратмас ва умр бўйи ўзимнинг Жодугар эканимни билмай тинчгина яшайверардим. Балки бу тақдирдир. Вақти келиб, барибир кимлигимни билиб олармидим? Ўзлигингдан қочиб қутулолмайсан киши. Ҳа, Ўлимтопмас билан танишган кунимдан бошлаб ҳаётим бутунлай ўзгариб кетди. Ўшанда, баҳорнинг ёмғирли ва ўзгарувчан кунларининг бирида ҳам одатдагидек ишга отландим. Мен шаҳар кутубхонасида кутубхоначи бўлиб ишлардим.