Изқувар Шерлок Холмснинг сўнгги иши

4 000 сум
Қадрдоним Шерлок Холмснинг фавқулодда беназир истеъдоди ҳақида ҳикоя қилувчи сўнгги сатрларни кўнглимда оғир дард билан қоғозга туширишга киришмоқдаман. Очиғини айтсам, ҳаётимни ҳувиллатиб кетган ўша машъум воқеалар ҳақида гапириб беришни асло истамасдим. Гарчи ўшандан буён орадан икки йил ўтган эса-да, ҳамон дардманд қалбимдаги бўшлиқни тўлдиришга ожизман. Аммо полковник Жеймс Мориартининг марҳум акаси хотирасини ҳимоя қилиб ёзган сўнгги мактубининг матбуотда эълон қилиниши мени қўлимга қалам олишга мажбур қилди ва ўша машъум воқеа аслида қандай содир бўлганини сизларга ҳикоя қилиб беришни ўз бурчим деб билдим. Бор ҳақиқат фақат менга маълум эди ва воқеа тафсилотларини қоғозга тушириш мавриди етиб келгани ва энди уни сир сақлашнинг ҳожати қолмаганидан бир қадар мамнунман.

Менга маълум бўлишича, мудҳиш фожиа ҳақида газеталарда атиги учта мақола эълон қилинганди: “Журналь де Женев”нинг 1891 йил 6 май сонида, Рейтер агентлигининг 7 майда берган хабарида ва ниҳоят мен боя юқорида эслаб ўтган полковникнинг мактубида. Мақолаларнинг биринчи ва иккинчисида воқеалар жуда ҳам қисқа баён этилган бўлса, охиргисида улар мутлоқ бузиб кўрсатилганди. Жаноб полковникнинг иддаолари уйдирма эканини исбот ҳам қилиб бера оламан. Мен профессор Мориарти ва Шерлок Холмс ўртасида аслида қандай воқеа юз берганлигини провардида одамларга сўзлаб беришни, ҳақиқатни юзага чиқаришни зиммамдаги вазифа деб биламан.