Браҳмапутра маликаси

5 000 сум
Қадим-қадим замонларда ирмоқлари Ҳимолай тоғининг чуқур дараларидан бошланган муқаддас Браҳмапутра дарёси бўйидаги мамлакатда бир рожа яшаб ўтган экан. Рожанинг бири-биридан чиройли икки қизи бўлиб, иккаласи ҳам муқаддас шамчироқлар ҳаққига адо этилган ибодат маросимларидан сўнг туғилгани боис каттасига Жўти, яъни “Сўнмас нур”, кичигига Дипаҳи яъни “Сўнмас шам”, деб исм қўйилган экан. Иккала қиз гўзалликда тенги йўқ латофатли бўлиб, авом халқ уларни муқаддас Браҳмапутра қизлари деб аташар экан.
Тўнғич қизи ўн еттига ва кичиги ўн олти ёшга кирганда маҳарожа уларни куёвга беришга қарор қилибди. Катта қиз – Жўтининг эри – қўшни давлат рожасининг ўғли бўлиб, у ичкуёв сифатида рожа саройида яшай бошлабди. Кичик қиз – Дипаҳинингэри, яъни, яна бир бошқа қўшни давлат рожасининг яккаю ягона ўғли эса, никоҳ удумларини ўтказибоқ, дунёни кезиш мақсадида кемага ўтириб, узоқ саёҳатга жўнаб кетибди.
Икки опа-сингил турмушга чиқишган бўлишса ҳам бир-биридан бир лаҳзага ҳам ажралмас экан.