Служба поддержки
Заказать обратный звонокАвлиё Оловуддин Қовчин
6 000 сум
Биринчиси Олтин Ўрдага қарамликдан қутилган Москва шаҳри атрофидаги Коломно қишлоғида бир бола уч ёшга кирди ва отаси Рус князи Василий III вафот этди. Бола уч ёшга кирганига қарамай туркийлар удумига мувофиқ уни Русия Подшоси деб эълон қилдилар. Болакай, ўша пайт қоидасига мувофиқ ўн беш ёшга тўлганида балоғатга етган ҳисобланиб, мамлакатни бошқаришга ҳақли эди.
Ўн беш ёшига қадар болакай онаси, унинг ака-укалари, яъни тоғалари ҳимоясида парваришланди. Ўзбекчиликда «эр йигит тоғасига ўхшайди»-дейишади. Бу болакай ҳам тоғаларига тортди ва Россия тарихида ўчмас из қолдириб, Россия чегараларини деярли икки бараварга катталаштирди. Болакайнинг бундай иқтидорга эга бўлиши эса қонида бор эди. Гап шундаки унинг онаси аждоди, тўридан тўғри бўлмаса-да, чатишма йўллар билан борилганда Чингизхонга бориб тақаларди.