Арзон энергия

3 000 сум
Атрофга эътибор қилди. Ўнг томонда фермерларнинг яккам-дуккам уйлари тез-тез ўринларини алмаштиришар, гоҳ-гоҳ реклама шчитлари учрар, чап томонда эса, йўл чети узра виқор билан ўсаётган забардаст дарахтлар орқага қараб чопишарди. Бир маромда юриш уни хаёл гирдобига торта бошлади. У келажак кунларни ўйларди. Эрта ва индин бирозгина вақт бу дунёнинг пойга ва қув-қувларини эсламай ҳордиқ чиқарса, яна кучга тўлади. Душанбадан эса бир-бирларини ғажиб ташлашга тайёр одамлар, фирмалар ва компаниялараро курашга қўшилади. Чунки, ҳаёт қонуни шу: «Марра — кучли ва ишбилармон кишиларники!».

Стив ўттиз милча юргач «Форд»ини Монтерей йўлига бурди. Бу ерда машиналар анча сийрак эди. Тезликни яна оширса бўлади. Орқани кўрсатувчи ойнага боқди. Қизиқ! Анави кўк «Кадиллак» нега унга осилиб олди?

Ҳали шаҳар кўчаларида ҳам назари тушганди. Наҳотки, уни кузатишмоқда?! Мақсадлари нима экан?