Сирли қотиллик

3 000 сум
Сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган ушбу воқеа тафсилотларини каминангиз хотира дафтарига минг саккиз юз тўқсон иккинчи йилнинг рутубатли март ойида содир бўлганлиги ҳақида қайд этиб қўйган эди.

Ўша ёғин-сочинли тунд кунларнинг бирида Шерлок Холмсга ғайриоддий бир телеграмма келганда иккимиз одатдагидек тушлик қилиб ўтиргандик.

Тезкор номани олган заҳоти дўстим унга дастурхон устидаёқ жавоб ёзиб, хат муаллифига жўнатиб юборди.