Сардор “Бешагачский” - тоза ўғри

4 800 сум
Ичларидаги энг тажрибали, бир неча бор қамалиб, “кўпни кўрган” вакилларга ҳаёлий “Тож” кийдириб, энг юқори “Қонундаги ўғри” лавозимига тасдиқлаганлар. Ва уларга бўйсинганлар, бирор бир “иш”ни қилишдан олдин албатта маслаҳатлашганлар. Бундай тоифадагилар турли жиноятлардан улуш олиб туришган ва умумий ҳазинага – “обшак”ка йиғишган. Уни зарур пайтларда ўзаро маслаҳат билан у ёки бу амалиётга: кимнидир қамоқдан асрашга ёки у ердан чиқаришга, ўша ерда ётганларнинг оилалари таъминотига, пулга ўч милиция ходимларига ва ҳоказоларга сарфлашган.