Пахтакор

Бесплатно
«Тўнғич» — пахтакор робот. «Оқ олтин» етиштиришнинг бутун машаққати унинг гарданида. Бир замонлар инсон қора терга тушиб, жазирама иссиқда кетмон билан, кейинроқ трактор ёрдамида қилган ишларни ҳозир у ўз зиммасига олган.

Кузда ер ҳайдаса, эрта баҳор пайтида қиш бўйи дам олиб ётгаи тупроқии қайта юмшатади, эгат олади. Чигит экиб, ғўза ниҳоллари ниш уриб чиққунча тиниб-тинчимайди. Жажжи япроқчалар қуёшга интилиши биланоқ даладан нари кетмайди: бегона ўтларни йўқотиш, суғориш, дори, ўғит солиш — ҳаммасини ўзи бажаради.