Маҳбуснинг ўтинч мактуби

4 000 сум
Бошимдан ўтган мудҳиш воқеа тафсилотларини мени ҳибсга олишган куниёқ айтиб бергандим. Аммо ўшанда гапларимни бирор кимса ҳатто эшитишни ҳам истамаганди. Қотиллик ҳақида у қандай рўй берган бўлса, орасига бир сўз ҳам қўшмай, судда ҳам батафсил айтиб бердим. Минг қатла шукурки, адолат пешволарига фожиа содир бўлган тунда хоним Маннеринг менга нима дегани ва кейин қандай воқеа юз берганини ҳамда ўша маҳалда ўзимни қандай тутганимни, қисқаси, кекса лорд Роберт Маннеринг қандай ўлдирилганини рўй-рост айтиб бершимда парвардигоримнинг ўзи мададкор бўлди. Аммо минг афсуслар бўлсинким, судда айтган гапларимнинг...