Лўли маҳаллада

3 500 сум
Ўлмас бобо сими узилган симёғочни кўрсатди. Ҳамроқул темир бошмоқларини оёғига кийиб симёғочни ачомлаб юқорига интилди, чўққига чиқиб қаддини ростлади ва атрофга боқди.

Бир гуруҳ лўли аёллар тўрва халталарини елкаларига осганча бир-бирларини чақиришиб, жуфт-жуфтга бўлиниб «ишга» отланишаяпти. Бирининг боласи онаси орқасидан илашди. Лўли аёл боласини олиб қолиш учун уйдан эрини чақирди, эри кўзларини уқалаганча, болани ушлаб қолди. Онаси кетгач, боласини яхши гап билан овутиб кўрди, бола кўнмади, шунда ота боласи юзига дабдурустдан  шапалоқ тортиб юборди. Бола гандираклаганча ерга узала тушди ва чинқираб йиғлаб юборди. Эркак чиройли ҳаворанг спорт костюмининг чўнтагига қўлларини солиб ичкарига кириб кетди.