Халифа Ҳорун ар-Рашид

Бесплатно
Бир куни тунда халифа Ҳорун ар-Рашиднинг кўзига уйқу келмай, бетоқат бўлаверганидан вазирини чақиртирибди. Вазир халифа хузурида ҳозир бўлгач, унга шундай дебди: «Эй Жаъфар, бу кеча жуда бетоқат бўляпман, юрагим сиқиляпти, кўнгил чигилини ёзиб, дилимни хурсанд қилиш чорасини топсанг». «Эй амиралмўминин, – дебди Жаъфар, - бир дўстим бор, исми Али Ажамий (Эронлик маъносида), у кишини хурсанд қилиб, кўнгилларнинг чигилини ёзадиган қизиқ ҳикоя ва қиссалар билади».