Фаулкс Расдаги мудҳиш жиноят

2 000 сум
– Ниҳоятда ғайриоддий жиноий иш! – дедим қўлимдаги “Таймс” газетасини четга суриб қўйиб. – Нима сабабдан унинг хонадонидан бирор ким шу чоққача сизга мурожаат қилмаганига ҳайронман.
Дўстим Шерлок Холмс ўриндиққа ўтирди.
– Фаулкс Расдаги қотилликни назарда тутаётган бўлсангиз, – деди у вазмин овозда, – унда саволингизга мана бу телеграмма жавоб бериши мумкин. Уни нонуштадан аввал келтириб беришганди.
Холмс халатининг чўнтагидан тўқ-сариқ тусдаги телеграф бланкини олиб, менга узатди. Телеграммада шундай сатрлар бор эди:
“Эддлтонинг ишига алоқам бўлгани боис, ҳузурингизга соат роппа-роса 10.15 да келмоқчиман.