Бриллиант узук сири

5 500 сум
Ўзбек китобхонлари ҳам Эдгар По, Артур Конан Дойл, Агата Кристининг детектив асарларини севиб ўқишади. Миллий адабиётимизда ҳам Шуҳрат, Ўлмас Умарбеков, Тоҳир Малик каби ёзувчиларимиз ўқувчилар эътиборини қозонган ажойиб детектив асарлар яратишган. Айни пайтда ҳам кўплаб ижодкорларимиз бу жанрда қалам тебратишаяпти. Бу тинчлигимиз посбонлари хизматларини эътироф этиш билан бирга китобхонларни синчковликка, ҳар бир ўтган осойишта куннинг қадрига етишга ундайди. Иброҳим Муҳаммад шу жанрда ижод қилаётган ёзувчиларимиздан бири. Унинг жиноятни очишдаги ўзига хос ечимлари ҳикоя ва қиссаларининг ўқишли бўлишига хизмат қилади. Ўйлаймизки, қўлингиздаги китоб сизга ҳам маъқул келади.