Блюмендайк дарасидаги қонли тўқнашув

3 000 сум
Қария Том Бродхерст дўконини одатдагидан кўра эртароқ қулфлаб, унинг орқа хонасига кириб кетганди. Ўша кеча бу ер кекса Том амакининг кўзига негадир ниҳоятда оромбахш кўрингандай бўлди.

Ўчоқда ёниб турган олов ёлқинидан таралаётган қирмиз шуълалар хона узра ўйнар, деворда осиғлиқ турган милтиқ ўқдонининг кумуш қопланган сиртида акс берганча ўқтин-ўқтин янада жимжимадор нур таратиб турарди.

Аммо ёлқиннинг ўйноқи шуълалари ҳам ва на стол устидаги ўткир мусаллас ҳам ўчоқбоши четидаги курсида ўтирган икки кекса одамнинг юрагини тимдаётган алланечук бир ғашликдан халос қила олмаётганди.