Амир Хон – файласуф актёр

4 000 сум
Ҳинд кино олами юлдузларга тўла. Унинг “осмонида” кино юлдузлар шунчалар кўп ва ярқироқки, қай бири энг порлоқ, қай бири энг юксак чўққида эканини ёки қай бири кино санъатига қандай қилиб қадам қўйганлигини оддий ўқувчи англаб олиши ўта мушкул.

XX асрнинг охирги ўн йили ва ХХI аср бошларида Шоҳ Руҳ Хон сўзсиз “Боливуд қироли” сифатида тан олиниб келинган ягона мега юлдуз бўлиб қолмоқда.

Аммо сўнги ўн йил ичида унинг қаторига яна иккита Хон исмли ёрқин юлдуз келиб қўшилди. Бу – Амир Хон ва Салмон Хондир.

Биз сизга “Ҳинд кино юлдузларининг сирли олами” китобининг биринчи қисмида уч мега юлдуз: Шоҳ Руҳ Хон,  Амир Хон ва Салмон Хон ҳақида сўзлаб беришга аҳд қилдик.