AndroidBooks.uz сайти «DAVR PRESS» нашриёт-матбаа уйи билан ҳамкорлик қилади!
Яна бир янгилик! AndroidBooks.uz сайти «DAVR PRESS» нашриёт-матбаа уйи билан ҳамкорлик қиладиган бўлди.
Яхши биласиз, Ўзбекистондаги йирик нашриёт уйларидан бири бўлган «DAVR PRESS» нашриёт-матбаа уйи юртимиздаги кўзга кўринган таниқли шахслари - Тоҳир Малик, Турсуной Содиқова, Ўткир Ҳошимов, Муҳаммад Юсуф ва ҳоказо муаллифларнинг китобларини чоп этиб келади.
Мана энди ушбу китобларнинг Андроид тизими учун чиқарилган вариантларини сиз ҳам мутолаа қилишингиз мумкин.